Кириш Регистрация

Александр Хомяков: “Пахтакор” “Локомотив”дан тажовузкорроқ ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун Олий Лига 29-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда зафар қучди.

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмон жамоа устози Александр Хомяков қатнашди.

- Бугун биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. “Пахтакор”га қарши баҳсда анча куч сарфлаган эканмиз, шекилли, бу сафар ўйинимиз унча қовушмади. Айниқса, ҳужумда хавфли вазиятлар яратиш борасида оқсаш кузатилди.

Микита Букаткиннинг алмашитирилишини қандай изоҳлайман? У биринчидан бугун ўз позициясида ўйнамади. Бу унга бироз ноқулайлик туғдиргани тайин. Қолаверса, Микитанинг майдонда ўзини тутиши ҳам аламаштирилишга олиб келди. Зеро у бироз тажовузкор ўйнади, яна ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантириш ҳам ишлаб олди. Шу жиҳатларни инобатга олиб, бу футболчини захирага олишга қарор қилдим.

Биз сўнгги икки турда икки пешқадамга қарши ўйин олиб бордик. Имкон қадар яхши натижа қайд этишни истагандик, аммо омад биз томонда бўлмади. Агар ушбу икки клубни таққослайдиган бўлсам, “Пахтакор”га қарши ўйнаш қийин ва қизиқроқ бўлганини таъкидлай оламан. Чунки “шерлар” анча тажовузкор ўйнашади ва рақибга ҳам ўйнаш имконини тақдим қилишади. “Локомотив” эса асосан тўп назоратига эътибор қаратади, - дейди тажрибали мураббий.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:52, 04.11.2015.
Ўқилди: 3136 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик