Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

"Нефтчи" Бухорода ғалаба учун ўйнайди

Баҳо:
+ | -

 Чемпионатда қолган икки турда барча жамоалар яхши натижаларни кўрсатишга харакат қиладилар.

Бугунги кунга  келиб, энг кескин, ҳаёт-мамот даражасидаги учрашувлар айнан чемпионлик ва Олий лигада “жон сақлаш” учун кураш олиб бораётган жамоалар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Бу борада Тошкентнинг “Локомотив” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашув бугуннинг ўзида, чемпионатнинг тугашига 1 тур қолганда чемпионлик масаласини ҳал қилиши мумкин. Худди шундай бугун Олий лигада ким қолиши масаласига ҳам ойдинлик киритилади. Маълумки, хатто 27 очкого эга бўлган “Андижон” жамоаси ҳам 15 ўринда қолиб кетиши ва биринчи лигада иккинчи ўринни эгалаган (катта эхтимол бидлан Тошкентнинг “Оқ-тепа” клуби) жамоа билан “плей-офф” ўйинини ўйнашга тўғри келади. Худди шундай Самарқанднинг “Динамо” ва Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоалари учун ҳам қолган икки тур ҳамма нарсани ҳал қилади. “Нефтчи”нинг эртанги рақиби “Бухоро” эса, қолган икки учрашувда ғалаба қозиниши ва қолган жамоаларнинг натижаларини кутишга тўғри келади. Аслида худди “Нефтчи”ни тўртинчи ўринни эгаллаши учун “Мўжиза” юз бериши керак бўлгани сингари, “Бухоро”нинг  ҳам Олий лигада қолиши учун қандайдир кутилмаган ходиса бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугун ва эртанги учрашувлар барча жамоалар учун жуда муҳим.    

       «Нефтчи» бугун эрталаб тонгда “Тошкент”-“Бухоро”  поезди билан Бухоро шахрига етиб келди. Куннинг иккинчи яримида «Нефтчи»,  эртага учрашув бўлиб ўтадиган “Бухоро” стадионида машғулотларни ўтказади. Жамоамизда  сезиларли даражада йўқотишлар мавжуд.  Сариқ карточкалари 4тага етгани туфайли Мансур Саидов ва Рўзимбой Ахмедов “Бухоро” билан учрашувни ўтказиб юборишади. Худди шундай, жароҳатлари борлиги  учун Жаҳонгир Меҳмонов ва Баҳтиёр Ёқубов ҳам бу ўйинда иштирок этишмайди.

     Энди “Бухоро” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасида Ўзбекситон чемпионатида бўлиб ўтган учрашувлар статистикасига назар ташлаймиз.

«Бухоро» – «Нефтчи»  жамоалар шу кунга қадар ўзаро 45 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 45 баҳснинг 34 тасида ғалаба қозонишган. 9 учрашувда «Бухоро»нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам, табиийки “Нефтчи” фойдасига 96 - 35 =+61.  Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  104 очкони қўлга киритган бўлса, «Бухоро» 29 очкога эга бўлган.

    “Нефтчи”нинг «Бухоро» устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 5:0. «Бухоро» нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 4:1 ни ташкил этади.

    Чемпионатнинг биринчи даврасида,  Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда  “Нефтчи” 1:0 ҳисобида зафар кучган. Гол муаллифи Акмал Ҳолматов.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:

 

15.03.2014 «Бухоро» - «Нефтчи» = 1:0

20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» = 1:0

03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» = 1:1

21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» = 0:1

30.04.2010 «Бухоро» - «Нефтчи» = 1:2

 

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: «Бухоро» ўз уйида “Нефтчи”га  қарши бўлиб ўтган 23та ўйинда,  9 марта зафар қучган, 2 марта дуранг, 11 учрашувда эса мағлубиятга учрашган.  Афсуски,  “Нефтчи” охирги учта мавсумда сафар ўйинларида ғолиб бўла олмаяпди.   

           “Нефтчи” -  омад ва ғалабалар ҳамиша сенга ёр бўлсин!!!

    Жамоалар                Ў            Ю            Д            М                   Т/Ф                     О

 

НЕФТЧИ                45            34            2            9            96 – 35 = + 61           104  

 

БУХОРО                45              9            2           34            35 – 96 =  - 61            29   

 

 

 

29-тур. 5 ноябрь, 2015. 14:00.  

Бухоро шаҳри. “Бухоро” стадиони.

 

«БУХОРО» (Самарқанд) – «НЕФТЧИ» (Фарғона) 

Бош ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент),

Бош ҳакам асисстенлари: Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент),

Заҳирадаги ҳакам: К.Расулов (Карши),

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

 

Таҳминий таркиб

"НЕФТЧИ": №30. Евгений Черемисин, №3. Шукурали Пўлатов, , №8. Акмал Холматов, №9. Шерзод Ҳакимов, №10.Мурод Бобожонов, №20. Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев,  №27. Адриан Кашкавал,  №33. Сардор Раҳмонов, №38. Аббос Махсталиев,  №44. Умид Қодиров. 

Захира: №16. Абдумавлон Абдужалилов, №2. Сардор Қулматов, №5. Достон Турсунов  №18. Жавоҳир Расулов, №26.Отабек Исроилов,

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 18:02, 04.11.2015.
Ўқилди: 3275 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.