Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Бенземанинг адвокати: "Мижозим Вальбуэнага таҳдид қилингани бўйича ишга алоқадор эмас"

Баҳо:
+ | -

Матьё Вальбуэнага тама қилишдан гумон қилиниб, қамоққа олинган Карим Бенземанинг адвокати Сильвен Кормье ўз мижози бўйича нотўғри шубҳага боришаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"Карим бу ишга заррача ҳам алоқадор эмас. У ўзи тушиб қолган бу вазиятдан чиқишни кутмоқда. У терговчиларнинг барча саволларига жавоб қайтаради", дейди адвокат Le Parisien нашрига.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда жароҳатини даволаш билан банд бўлиб турган, Франция терма жамоаси ва "Реал" жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема бугун Версалда ўзининг терма жамоадоши Матье Вальбуэнага таҳдид қилганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Бенземани Вальбуэнадан унинг интим видеоларини ошкор этмаслик учун пул талаб қилганларга уларнинг талабини бажаришни маслаҳат берганликда гумон қилишган.

Бироз олдинроқ, франциялик бошқа футболчи, Жибриль Сиссе шу иш бўйича гумондор сифатида қўлга олинганди. Сиссенинг айби йўқлиги исботлангач, 13 октябрь куни озодликка чиқарилган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 23:26, 04.11.2015.
Ўқилди: 3450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.