Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Теннисчи Серена Уильямс телефонини ўғирлаган ўғрини тутиб олди

Баҳо:
+ | -

Аёллар тенниси ассоциацияси рўйхатида биринчи ўринда қайд этилган Серена Уильямс телефонини ўғирлаб кетган ўғрини ушлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 34 ёшли америкалик спортчи ўз Instagram саҳифасида хабар берган.

"Кечки таом вақтида мен билан ажойиб саргузашт юз берди, - деб ёзади Уильямс. – Хитой ресторанларидан бирида ўтирганимда, ёнимдаги шубҳали киши эътиборимни тортди. У биз ўтирган жойда узоқ қолиб кетди. Мен уни кузата бошладим. Аммо бир дақиқага чалғишим ҳамоно, у телефонимни ўғирлади-да, қочиб кетди.

Мен қараб турмадим, столдан сакраб ўтдим ва ресторан ичида уни қувишга киришдим. У имкони борича югурар, аммо мен ундан кўра тез югураётгандим. Якунда мен унга етиб олдим. У воқеалар ривожини бундай тус олишини кутмаганини айтди. Бу борада у ҳақ эди. Ундан телефонимни қайтариб олдим ва уни қўйиб юбордим”.

"Қарсаклар остида ресторандан чиқдим, - қўшимча қилди теннисчи. – Ўша дамда ўзимдан фахрланиб кетдим. Маслаҳатим, тўғри ишларни амалга ошириш учун доим ичингиздаги суперқаҳрамон овозига қулоқ тутинг".

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:42, 05.11.2015.
Ўқилди: 3084 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.