Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Роналду ўз футболкасини жаҳондаги энг семиз одамга совға қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз футболкасини жаҳоннинг энг семиз одамига совға қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.

http://stadion.uz/images/news/Ronaldu_va_semiz_odam.jpg

Мексикалик 37 ёшли Андрес Моренонинг оғирлиги 435 килограммга тенг ва у жаҳондаги энг семиз одам ҳисобланади.

Морено операция қилиниши арафасида Роналду ўзининг дастхати туширилган футболкани мексикаликка совға қилди.

Аввалроқ, дунёдаги энг семиз одам операцияга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Операциядан сўнг Андрес Морено вазн ташлашга ва ҳаётини енгиллаштиришга умид қилмоқда.

Морено туғилганиданоқ ортиқча вазндан азият чекиб келади, бу ундаги моддалар алмашинуви бузилгани билан боғлиқ. У тановул қилган аксарият таомлар ёғга айланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:56, 05.11.2015.
Ўқилди: 4294 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.