Кириш Регистрация

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди”

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

—  Бугунги ўйин мухлисларга ҳам манзур бўлди, деб ўйлайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз аъзолари учрашувда улар кутганидек футбол намойиш қила олишмади.  “Металлург” футболчилари  ўйинларини таҳлил қилиб, чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилгандик.  Бироқ, жамоамиз аъзоларининг дастлабки бўлимда рақибни менсимай майдонга тушганлиги якунда қимматга тушди. Қолаверса, чемпионат охирида айрим футболчиларимизнинг жароҳат туфайли майдонга тушмаганлиги ҳам бугун салбий таъсир қилди.

—   Аксарият вазиятларда йигитларимиз уюштирилган ҳужумларга мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов орқали ижобий нуқта қўйишни мўлжаллашганди. Аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл беришмади. Агар содир этилган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, бугун бемалол ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Начора, бу футбол!  Афсуски, доимо ўйлаган режаларинг осонликча амалга ошавермайди.

—   Жамоамиз олдига мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиб, ғалабалар қозониш вазифаси юклатилган. Яширмайман, бизнинг молиявий аҳволимиз камтарона. Биз ҳам кучли легионерларни жалб этишни жуда истаймиз. Аммо ҳозирги имкониятимиз бунга йўл бермайди.

— Асосан маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз. Яна бир турдан сўнг, навбатдаги чемпионат ниҳоясига етади. Гарчи, сафарда ўйнасак-да, унда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Навоийда кўпчилик ҳавас қиладиган футбол майдони барпо этилди. Келаси мавсумдан бошлаб  уй учрашувларимизни “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказамиз. Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни режалаштирганмиз. Бу борада босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Янги мавсум олдидан таркибда ҳам, мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Навоийда футболни жуда севишади. Буни ҳар бир учрашувга ташриф буюраётган томошабинлар сони ҳам тасдиқлаб турибди.  Мақсадимиз эса аввало ана шу мухлислар ишончини оқлашдир. Бу йўлда бор куч ва имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 21:37, 05.11.2015.
Ўқилди: 2724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик