Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

ОАВ: Бензема гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланишида гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

“Реал” жамоаси ва Франция терма жамоаси аъзоси Карим Бензема гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланиши ишида алоқаси бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Le Point нашри.

Ўйинчи трансатлантик рейслари орқали кокаин гиёҳванд моддасини жўнатувчи киши билан яқин алоқада бўлган бўлиши мумкин. Шу ишда гумонланувчилардан бири бўлмиш Али Бушаребанинг уйидан Бенземанинг сурати ва унинг дастхати туширилган бутса топилган.

“Мени бу ишлардан хабарим йўқ. Бенземанинг атрофидаги кишилардан бирортаси гиёҳванд моддаларини деб қамоққа тушмаган. Биласизми, Каримнинг фейсбукдаги саҳифасида 20 миллион нафарга яқин обуначи бор. Уларнинг ичидан исталган бир телба фанат у билан бирга суратга тушган бўлиши мумкин. Аммо бу уларнинг ўзаро алоқалари бор, деган маънони англатмайди”, - деб таъкидлаб ўтган Бенземанинг агенти.

Манба: kun.uz
Киритилди: 01:14, 06.11.2015.
Ўқилди: 3313 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.