Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Бензема «Реал»га қайтиб, машғулот ўтади ва Перес билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема кеча, 5 ноябрь куни жамоа ихтиёрига қайтиб келди ва индивидуал тарзда машғулот ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи чоршанба куни Франция полицияси томонидан ушланган ва бир кун тергов берган эди.

Мадридликлар Бензема машғулотда иштирок этганини расман тасдиқлашди.

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес футболчи билан учрашган ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Президент Бенземанинг ҳаракатларида ҳеч қандай жиноят аломати бўлмаганига ишонишини айтган.

"Клуб футболчининг профессионаллигини қадрлайди ва у жамоадошлари билан ҳар доим яхши муносабатда бўлганини тасдиқлайди. Бензема олти йил давомида буни намойиш этиб келган ва жамоанинг етакчи футболчиларидан бири бўлган", - дейилади клуб баёнотида.

Бензема "Лион" жамоаси ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнага қарши товламачилик қилишда айбланмоқда. Жиноятчилар гуруҳи Вальбуэнага обрўйини туширадиган видеолавҳа борлигини билдиришган ва маълум маблағни олишмаса, уни оммага маълум қилишларини айтишганди. Ушбу гуруҳда Карим Бензема ҳам бўлгани айтилмоқда.

Шу вақтга қадар суд Бенземага айбланувчи ёки гувоҳ мақомини беришда аниқлик кирита олмай турган эди. Аммо футболчининг ўзи терговда Вальбуэнага жиноятчилар сўраган маблағни беришни маслаҳат қилганига иқрор бўлгач, Бенземага айблов билдирилди. Энди фақат Вальбуэнанинг ўзи Бенземани оқлай олиши мумкин. Бугун Вальбуэна ижтимоий тармоқдаги саҳифасида суратини янгилади ва Бензема билан бирга тушган суратини жойлаштирди. Демак футболчи терма жамоадаги ҳамкорини оқлашга ёрдам беради.

Футболчи айбдор деб топилган тақдирда унга энг оғир жазо сифатида беш йиллик озодликдан маҳрум этилиш жазоси қўйилиши мумкин.

Қайд этиш керакки, терговчилар Бенземани ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосига аралашганликда ҳам гумон қилиб, текширув ўтказишмоқда.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 10:21, 06.11.2015.
Ўқилди: 2407 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.