Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Александр Филимонов: «Ёшларга рақобат етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

2009 йили Тошкентнинг «Локомотив» клуби дарвозасини қўриқлаган россиялик маҳоратли посбон Александр Филимонов ўтган мавсум стартида Туланинг «Арсенал» жамоаси сафига қўшилди. Аммо негадир, кейинчалик клубнинг асосий таркибида кўриниш бермай қўйди. Хўш, бунга сабаб нима? «ССФ» нашри мухбирлари шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида Филимонов билан учрашиб, ундан қисқача интервью олишга муваффақ бўлдилар.

- 15 октябрда 42 ёшни қаршиладингиз. Яна майдонга чиқиш ҳақида ўйлаяпсизми?

- Футбол ўйнаш истаги ҳали сўнганича йўқ. Соғлиғим панд бермаса, яшил майдондаги фаолиятимни давом эттиравераман.

- РФПЛда охирги марта 10 йил илгари қатнашгандингиз. 2014 йили премьер-лигага қайтдингиз. «Аввалги Филимоновдан асар ҳам қолмабди», дегувчиларга муносабатингиз...?

- Бундай гап-сўзлар анчадан бери одамлар тилига ўрнашиб қолган. Ҳали премьер-лига даражасига жавоб беролмайдиган ҳолга келмадим. Аксинча, менинг ёшимда қийинчиликларни енгиш нисбатан осонроқ кечади.

- Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи 10 йил аввал қандай бўлган?

- Слуцкийни бир кўришдаёқ етук мутахассис эканлигини сезганман. Рақиб қандай усулни танлайди, биз қандай ўйнашимиз керак, ҳар бир футболчи майдонда қандай тўп суриши лозимлигини батафсил тушунтириб бера олади. Кўплаб мураббийлар билан ишлаганман, айримлари ўз ғоясини шогирдларига тушунарли тарзда етказа олмайди. Леонидда эса мазкур масалада муаммо йўқ. Буни Россия термасининг сўнгги вақтларда қайд этаётган натижаларидан ҳам билиб олиш мумкин.

- «Спартак»да ўйнаган кезларингиз аксарият жамоадошларингиз Олег Романцев билан шахсан гаплашишмаганини айтишганди...

- Мен суҳбатлашганман. Бир марта шартнома борасида, иккинчисида эса Европага кетиш масаласида гаплашгандим. Бироқ айрим сабабларга кўра, «Монако» билан шартнома тузиш насиб қилмаган.

- Россияда сизга яхши маош тўлашган, устига-устак, мамлакатнинг кучли клубларидан бирида тўп сургансиз. Шундай экан, нега Европага кетишга қарор қилдингиз?

- Чиндан ҳам, «Спартак» ўша кезлари даража жиҳатидан Россияда етакчи саналарди. Бироқ клуб аста-секин ўз кучини йўқотаётгандек туюларди менга.

- Интервьюларингизнинг бирида Романцевдан қаттиқ ранжиганингизни айтгандингиз...

- Ҳа, илк марта «олтин медал»ларни қўлга киритганимизда шундай воқеа рўй берганди. Мен билан бошқачароқ муносабатда бўлишларини хоҳлагандим.

- Масалан, қандай?

- Албатта, ҳурмат билан.

- 2009 йилнинг июлида алиментларни вақтида тўламаганлигингиз сабабли «Домодедово» аэропортида қўлга олингандингиз. Ушбу воқеани ҳаётингиздаги қора доғ сифатида баҳоласангиз керак?

- Мазкур вазиятни батафсил тушунтириб беришим учун катта интервью ўтказишингизга тўғри келади.

- Фарзандларингиз 3 нафарми?

- Ҳа. Тўнғичим - ўғил, у яқинда 16 ёшни қаршилайди.

- Миллионлар ўйинига қизиқадими?

- Маълум муддат футбол ўйнади, аммо бу йўлда давом этмади. Лекин спортнинг ушбу турига меҳри баланд.

- Келишилган ўйинларда қатнашиш таклифи қайси клублардан тушганини эслай оласизми?

- Мен фаолият кўрсатган барча лигаларда шунақаси учраган, бироқ ҳаммасини рад этганман.

- Бундай ножўя ишларда жамоа устозларининг ҳам иштироки борми?

- Баъзан вазиятдан келиб чиқиб, мураббий натижага таъсири ўтказиши мумкин. Турли найранглар, таркиб тузиш, захирадигиларни ўйинга тушириш, дегандек. Баъзан эса «юқоридагилар»дан келадиган буйруқлар шундай номақбул ишларга қўл уришга ундайди.

- Қуйи дивизионларда ҳам бу каби ҳолатлар учраб турадими?

- Сўнгги икки йилни биринчи лигада ўтказдим, лекин бирор марта келишилган ўйинларда қатнашиш бўйича мурожаат кузатилмади.

- 17 ёшингизда профессионал жамоанинг асосий дарвозабони сифатида кўриниш бергансиз. Ҳозирги ёшларга шу даражага чиқиш учун нима халал беряпти?

- Ушбу саволни фақат дарвозабонларга эмас, балки қолган амплуа вакилларига ҳам бериш керак, деб ўйлайман. Замонавий футболчиларга рақобат етишмаяпти. Ёш йигитча икки марта тўп тепса, қарабсизки, ўзини 2-лигада кўради. Кейинги иккита зарба эса уни биринчи дивизион сари етаклайди. Ҳозирги авлод вакиллари омадли эканликларини пайқашмаяпти, чоғи. Ҳар бир футболчи ўз устида кўпроқ ишласа, келгусида бунинг натижасидан албатта, баҳра олади.

Маълумот учун:

Александр ФИЛИМОНОВ

Туғилган санаси: 1979 йил 21 март

Туғилган жойи: Йошкар-Ола, Россия

Жамоаси: «Долгопрудний» (ўйновчи мураббий)

Амплуаси: дарвозабон

Вазни: 74 кг., Бўйи: 1,80 см.

Катта футболдаги ютуқлари: Россия чемпиони (1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2001), Россия кубоги соҳиби (1998), Россиянинг энг яхши дарвозабони (1998), 100тадан кўпроқ қуруқ ўйинлар ўтказиш бўйича 1-рақамли дарвозабон.

Пляж футболидаги ютуқлари: Жаҳон чемпиони (2011), Евролига ғолиби (2011), Қитъалараро кубок эгаси (2011), Россия чемпиони (2011, 2012), Россиянинг энг яхши дарвозабони (2011).

Акмал ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:47, 06.11.2015.
Ўқилди: 1862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.