"Ливерпуль" клуби дарвозабони Симон Миньоле "Рубин"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп таркибимиздаги ҳар бир футболчига ишонч бахш этмоқда. Ҳар биримиз ўз вазифамизни аниқ билган ҳолда тўп суряпмиз. Битта гол киритган ҳолда ҳам ғалабага эришишимиз мумкинлигини кўрсатдик", - дейди Миньоле.