“Нью-Йорк Ред Буллс” жамоасининг марказий ҳимоячиси Мэтт Мязга “Челси” клуби қизиқиш доирасидан ўрин олди.
Лондонликлар “Лестер” ва “Сток Сити” жамоалари қатори АҚШнинг ёшлар терма жамоаси вакилини жиддий равишда кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Sports.ru Four Four Two нашрига таяниб хабар тарқатган.
20 ёшли ҳимоячи жорий мавсум ўз клуби таркибида 27 учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта самарали узатмага муаллифлик қилди.