"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Марко Вератти клуб билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.
Хабар қилинишича, томонлар кичик жиҳатларни келишиб олиши қолган. 23 ёшли футболчининг маоши бир йилда 5 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга унинг шартномаси 2020 йилга қадар давом этиши кўзда тутилган.