Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Бу билан "қироллик клуби" биринчи марта польшалик форвардга қизиқиш билдираётгани йўқ. Бундан олдин 2013 йили Левандовскини Дортмунднинг "Боруссия" клуби шарафини ҳимоя қилиб, "Реал" дарвозасига тўртта тўп киритгандан сўнг мадридликлар уни Испанияга олиб келишга ҳаракат қилган эди. Бироқ бу трансфер амалга ошмай қолган.