Агар Криштиану Роналду мадридликлар сафини тарк этса, "Бавария"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"га олиб келиниши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, "Реал" жамоаси президенти Флорентино Перес Левандовскининг мухлиси ҳисобланади ва у билан шартнома тузиш ҳақида ўйламоқда.
Қайд этиш керакки, кейинги вақтларда матбуот Роналдунинг ПСЖ жамоасига ўтиши ҳақида ёзмоқда.
Маълумот учун, Левандовски кейинги жорий мавсумда барча турнирларда жами 18та гол уришга улгурди.