“Интер” бош мураббийи Роберто Манчини “Нью-Йорк Сити” ярим ҳимоячиси Андреа Пирлонинг клубга келиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.
“Пирло билан суҳбатлашганим йўқ, тарқалган миш-мишларнинг бари ёлғон. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо тарқалган хабар ҳақиқатга зид.
Пирло келажакда нима қилмоқчи эканини билмайман, лекин МЛСдаги мавсум якунига етиб бўлган. Ҳаммаси Андреанинг ўзига боғлиқ, у учун мен ҳам “Интер” ҳам қарор чиқара олмаймиз.
Пирло – чинакам чемпион, бироқ у фаолиятининг ушбу даврида мунтазам ўйнай олмайди. Келажакда Пирлодек хусусиятларга эга футболчини харид қилишимиз мумкин”, – дея Манчини сўзларини келтиради Forza Italian Football хабарига асосланиб Sports.ru.