Кириш Регистрация

АПЛ. «Челси»ни омадсизлик таъқиб қилишда давом этади

Баҳо:
+ | -

"Челси" Англия Премьер-лигасида муваффақиятсизлик "ботқоғи"дан ҳеч чиқиб кета олмади. Жозе Моуриньосиз "Сток Сити" майдонига сафар уюштирган лондонликлар бу сафар ҳам мағлубиятини аламини тортишди.

"Аристократлар" бугун аввалги учрашувларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим давомида меҳмонлар позицион устунликка эга бўлишди. Аммо юзага келган кам сонли имкониятлардан "Челси" футболчилари фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим бошида "Сток" тезкор ҳужум ташкил қилди ва ҳисобни очди. Шакирининг узатмасидан кейин Жонсон ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозага яқинига узатма берди. Тўп рекошет ҳолатда Арнаутовичга келди ва у акробатик услубда дарвозани ишғол қилди.

Ўтказиб юборилган ушбу голдан кейин "Челси" чиройли ўйнай бошлади. Жамоа дарвозани ишғол қилиш учун камида 3та имкониятга эга бўлди. Педронинг зарба устунга теккан бўлса, Азарнинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатда устун ёнидан ўтиб кетди. Лоик Реми эса бирга бир вазиятда мувозанатни ушлай олмасдин, вазиятни йўққа чиқарди. Лондонликларнинг ҳисобни тенглаштириш мақсадида қилган барча меҳнатлар бесамар кетди.

Шу тариқа, "Челси" навбатдаги аламли мағлубиятга учради. Жамоа 11 очко билан 16-ўринга тушиб қолди.

АПЛ, 12-тур
Сток Сити – Челси 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 53 Арнаутович.
Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Питерс, Жонсон, Волльшайд, Адам (Афеллай, 79), Уэлан, Шакири (Диуф, 82), Арнаутович, Кркич (Кэмерон, 71), Уолтерс.
Челси – Бегович, Зума, Баба (Оскар, 70), Аспиликуэта, Терри, Рамирес (Реми, 77), Матич, Виллиан, Педро (Фабрегас, 70), Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Уэлан (44), Баба (45), Шоукросс (57), Жонсон (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:28, 08.11.2015.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.