"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
"Буларнинг барчаси миш мишдан бошқа нарса эмас. Мен ўз фаолиятимдан мамнунман ва "Лестер"да имкон қадар аввалгидек ўйнашда давом этмоқчиман. Мавсум нафақат мен учун омадли кечмоқда, балки бутун жамоа яхши ўйнаяпти", - дейди Варди.