Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жасур Яхшибоев яна Суперлигамизга қайтиш арафасида турибди. Uzbekistan Legionaries хабарига кўра, 28 ёшли футболчи Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.
Яхшибоев 2025 йилнинг 1 январида Эроннинг «Нассажий» клуби билан шартнома имзолаган эди. Бироқ қўшни мамлакатдаги фаолияти кутилганидек чиқмади. Клуб раҳбарияти билан юзага келган келишмовчиликлар сабабли, футболчи 2025 йилнинг 1 июль куни эркин агентга айланган ва шундан буён жамоасиз юрган эди.
Эндиликда Жасур «темирйўлчилар» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилиши ва йил якунига қадар мўлжалланган битимга қўл қўйиши кутилмоқда. Ушбу трансфер «Локомотив»нинг ҳужум чизиғини кучайтириши шубҳасиз. Ўз вақтида «Шериф» сафида «Реал Мадрид» дарвозасини ишғол қилган футболчи учун бу ўз даражасига қайтиш учун яхши имконият бўлиши мумкин.
Яхшибоев "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида ОКМК, СКА-1938 Минск (Беларус), "Шахтёр Солигорск" (Беларус), "Легия" (Польша), "Шерифф" (Молдова), "Навбаҳор" ва "Ордабаси" (Қозоғистон) каби клубларда ҳам ўйнаган. У жами 173 та ўйинда 41 та гол уриб, 22 та ассист амалга оширган.













