«Динамо» ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев терма жамоамизнинг КХДР ва Яман термаларига қарши учрашувидан олдин клуб расмий сайтига бу борадаги фикрларини айтиб ўтди.
«Бугунги кунда терма жамоа футболчилари майдонда анча эркин ва бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйин намойиш этишмоқда. Олдинда турган КХДРга қарши ўйин ҳам нақадар муҳимлигини барча яхши тушуниб турибди. Бу рақиб гуруҳдаги энг асосий рақиб бўлиб, баҳс натижаси гуруҳдаги ҳолатни белгилаб беради. Яман билан ўйинда эса жамоамиз ғалаба қозонишига шубҳа қилмайман. Гуруҳдаги жамоалар савияси бўйича ҳам терма жамоамиз яққол етакчилиги кўриниб турибди» - дейди Мурзоев.