Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Бензема боши узра қора булутлар: аслида у билан нималар бўляпти?

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта матбуотда Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида турли шоу-шувли хабарлар тарқалди. Уларда ёзилишича, француз футболчиси ҳамюрти Матье Вальбуэнага нисбатан товламачилик қилгани, гиёҳванд моддалар савдосида иштирок этгани ва ҳайдовчилик гувоҳномасиз автомобомил бошқарганликда айбланмоқда. Хўш, Бенземанинг кейинги тақдири қандай кечади, наҳот у футбол яшил майдонидаги шон-шуҳрат чўққисидан қамоқхонанинг темир панжарасига йўл олса? Sports.ru сайти мухбири Владислав Воронин вазиятга ойдинлик киритишга уриниб кўрди.

Аслида нима бўлган эди?

Карим Бензема 4 ноябрь, чоршанба куни эрталаб Матье Вальбуэнага нисбатан товламачилик ишида гумондор деб топилиб ҳибсга олинади. Ундан ташқари яна уч нафар эркак ҳам полиция томонидан ушланади. Қўлга олинганлар орасида Аксель исмли 39 ёшли Франция фуқароси жиноий иш ташкилотчиси сифатида таҳмин қилинмоқда.  

Суриштирув ишларига кўра Аксель ва унинг икки шериги айни вақтда Франциянинг «Лион» клубида тўп сураётган Вальбуэнадан, унинг шахсий ҳаётига доир видеоёзувни оммага эътиборига ҳавола қилиш таҳдиди билан, пул талаб қилган.

Бенземага на буюртмачи ва на ташкилотчи айби қўйилмаяпти, таҳминларга кўра товламачилар Карим билан унинг умумий дўстлари орқали боғланиб, Вальбуэнадан пул ундиришда кўмак сўраган. Бундан ташқари “Реал” форварди аслида нима билан шуғулланганлиги тўғрисида икки фараз мавжуд. Биринчиси – Карим Франция терма жамоасининг октябр ойидаги учрашувлари вақтида нима қилиб бўлса-да ярим ҳимоячига босим ўтказишга уринган. Иккинчи таҳмин – у товламачиларга ҳайрихоҳлик қилмаган, аммо Вальбуэнага ҳаммаси тезроқ якунланиши учун пул тўлашни дўстона маслаҳат берган.

Франциянинг M6 телеканали хабарига кўра, тергов ишлари биринчи таҳминга таяниб олиб борилмоқда. Полициянинг аниқлашича, пул тўлови бўйича телефон суҳбатлари вақтида Карим Бензема ҳам иштирок этган. суҳабтлардан бирида Карим гўёки шундай деган: “Ҳавотир олманглар. Унинг пул тўлашдан бошқа чораси йўқ”.

BFM телеканалининг хабарига кўра эса тергов икки футболчи ўртасида обрўсизлантирувчи видеоёзув юзасидан суҳбат бўлиб ўтганини аниқлаган. Бироқ, бу ҳолатда Бензема товламачиларнинг воситачиси сифатида қатнашганми ёки Вальбуэна билан бирга мазкур вазиятни қоралаганми — ҳозирча номаълум.

Ўша видеоёзувда нима акс этган?

Аниқ маълумот сир сақланмоқда. Фақат шуниси маълумки, Аксель қандайдир усул орқали Вальбуэнанинг эски телефонига йўл топган ва у ерда футболчи ва ёш қизнинг ишқий муносабатлари тасвирини қўлга киритган. Айрим ОАВлар маълумотларига кўра, обрўсизлантирувчи видеоёзув дастлаб Бенземанинг мобил телефонида бўлган, бу телефон эса франциялик футболчиларга хизмат кўрсатувчи унча катта бўлмаган фирмалардан бирининг вакили қўлига тушиб қолган. Катта эҳтимол билан, айнан шу одам Вальбуэнага нисбатан товламачилик ҳаракатини бошлаган.

Бензема айбига иқрор бўлдими?

AFP агентлигининг маълум қилишича, Бензема судда ушбу воқеаларга алоқадор эканини тан олди. Бироқ уч нафар гумонланувчи ўзини футболчининг болаликдаги дўстлари сифатида таништиргани учунгина уларни Вальбуэна билан боғланишларига ёрдам бергани, ҳатто ушбу бегона шахслар жамоадошига қандайир муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмагани қайд этди.

Сильвен Кормье, Бенземанинг адвокати: “Карим ўзини айбдор деб билмайди ва ҳеч нимани бўйнига олмади. Мени тергов жараёнинг йўналиши ажаблантирмоқда: полиция менинг мижозимнинг “шантаж”да онгли равишда қатнашган деган ёлғон ахборотни тарқатмоқда. Ажабланарлиси, полиция Вальбуэнани сўроқ қилишга ҳатто вақт ажратгани ҳам йўқ. Биз ҳаммамиз ғазабдамиз, атрофимизни ёлғон, уйдирма гап-сўзлар ўраб олган”.

Суд қандай ҳукм чиқарди?

Ҳозирча Бенземага нисбатан фақатгина товламачиликда ва жииноий гуруҳда иштирок этганлик айби эълон қилинган. Шунингдек, унга Вальбуэна билан учрашиш ҳам маън этилган.

Бироқ Бензема адвокатининг оқилона ҳаракати туфайли муаяйн ҳудудни тарк этиш тўғрисидаги тилхатдан қутулиб қолинди. Форвард пайшанба куни оқшомидаёқ Францияни тарк этиб, “Реал” базасида мустақил тарзда машғулот ўтади ва клуб президенти Флорентино Перес билан учрашди.

Бенземага нима хавф солмоқда?

Агар Карим товламачиликда айбдор деб топилса, унга нисбатан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва 75 минг евро миқдорида жарима жазоси тайинланади. Бундан ташқари агар яқин вақт ичида айбловлар олиб ташланмаса, Бензема асосий ҳомийлик келишувларидан қуруқ қолиши мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас (ми?!)

Ҳамюрти Матье Вальбуэнани "шантаж" қилиш борасида муаммолар гирдобига тушиб қолган Карим Бензема яна бир муаммога аралашиб қолганга ўхшайди.

Франциянинг Le Point нашрининг хабар беришича, Бензема ноқонуний норкотик айланмалари билан шуғулланувчи Франциядаги Air Cocaine номи билан машхур оғуфурушлар гуруҳига алоқадор бўлиши мумкин. Футболчи кокаин сотувига масъул бўлган  Али Бушареба билан алоқаси борликда гумон қилинмоқда.

2014 йил, 16 октябрда ушбу иш бўйича 8 нафар шахс 400 кг кокаин билан ҳибсга олинди. Гумондорлардан бири Али Бушареба уйидан Каримнинг сурати ва имзоси туширилган бутса топилган.

“Менинг бундан хабарим йўқ ва ҳеч қачон Бенземанинг атрофидагилар кишилардан бири наркотик моддалар савдоси туфайли қамоқда ўтириб чиққани ҳақида эшитмаганман. Биласизлар, Каримнинг Facebookдаги саҳифасида 20 миллиондан ортиқ ўқувчиси бор. Қайсидир ашаддий фанат у билан суратга тушиши мумкин. Аммо бу Каримнинг айбдорлигига далил бўла олмайди”, - дейди Бенземанинг агенти.

Вальбуэна қандай муносабат билдирди?

Матье пайшанба куни “Лион” базасига келди, аммо асосий таркибда майдонга тушгани йўқ. Қолаверса, у маҳҳалий телеканал билан белгиланган интервьюни бекор қилиб, журналистлар кўзини шамғалат қилиб клуб базасини тарк этган.

Манба: arena.uz
Киритилди: 11:00, 12.11.2015.
Ўқилди: 2297 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.