Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Достон Ҳамдамов: Орзуимнинг бир қисмига эришдим

Баҳо:
+ | -
“Бунёдкор” футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан ўрин олган Достонбек Ҳамдамов бугунги ўйин олдидан SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.    Терма жамоанинг мухлислар учун ғалаба қозониши   Бугунги учрашувдан мухлислар кўп нарсалар кутишмоқда. Миллий терма жамоамиз ишқибозларни хурсанд этиш учун ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилишади. Футболчиларнинг кайфиятлари аъло. Машғулотлар жараёнида кези келганда ҳазиллашиб, бошқа пайт ишга жиддий ёндошилади. Бу эса бўлажак ўйин олдидан жамоага қўшимча куч бағишлайди. Бир сўз билан айтганда муҳит, атмосфера жуда юқори.    Терма жамоага ҳақиқий профессионалларнинг жамлангани   Терма жамоага ҳақиқий профессионал футболчилар жамланишган. Бунга машғулот жараёнида шахсан ўзим гувоҳи бўлдим. Масалан, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов ва бошқалар. Улар билан миллий терма жамоа машғулотларида шуғулланганимдан жуда бахтиёрман. Чунки бу мен футблчиларга ҳавас қилардим. Ҳозир мен орзуимнинг бир қисмига эришдим деб ўйлайман. Кейинги гал миллий терма жамоамизда тўп тепиш учун асдойдил ҳаракат қиламан.     DOSTON-UZB-TRAINING.jpg   Жамоавий ўйин ғалаба омили   Мазкур учрашувда кўпчилик қанотлар фаолллиги эвазига ғалаба қозонишни кутишмоқда. Лекин терма жамоамиз жамоавий ўйин кўрсатишни қойилмақоб тарзда уддлалай олади. Қолаверса, қайсидир футболчининг индивидуал маҳорати орқали 11 футболчини алдаб ўтиб гўл уришнинг иложи йўқ-ку (кулади).   1:0 ёки 5:0 асосийси ғалаба   Бугунги беллашувдан мен қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, ғалабани кутмоқдаман. 1:0 ёки 5:0 фарқи йўқ. Асосийси 3 очко қўлга киритилса бўлгани.    Биз ҳам Достоннинг фикрига қўшилган ҳолда бугун миллий терма жамоамиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз.   

Бекзод ИСАЕВ сухбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:27, 12.11.2015.
Ўқилди: 4188 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.