Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос елкасидан олган жароҳатидан сўнг индивидуал тарзда машғулотга киришди.
Ҳимоячи "Севилья"га қарши кечган баҳсда (2:3) елкасидан жароҳат олган эди. Рамос "Барселона"га қарши кечадиган класико баҳсига қадар майдонга қайтишни ният қилган.