Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело “Барселона”га қарши Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган учрашувда иштирок этишни режалаштирмоқда.
Футболчи галма-гал майдон ва машғулотлар залида шуғулланган ҳолда астойдил шахсий дастур бўйича ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, Марсело “ПСЖ”га (1:0) қарши Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат орттириб олганди.













