"Ливерпул" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррарднинг бутсаси ким ошди савдосида 40 минг фунт эвазига сотилди.
Хабар қилинишича, тушган маблағнинг барчаси ҳайрия жамғармасига ўтказилади ва қочқинлар учун ишлатилади. Жеррард ушбу бутсада ўтган мавсум "Ливерпул"даги сўнгги ўйинларини ўтказган эди.













