Словения терма жамоаси дарвозабони Самир Ханданович Украинага қарши Евро-2016 саралаши плей-офф жавоб учрашувидан(1:1, биринчи ўйин – 0:2) кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
“Фақат бир нарсани бошқа терма жамоа таркибида ўйнамаслигимни айтишим мумкин”, – дея Ханданович сўзларини келтиради Football Italia га асосланиб Sports.ru.
“Интер”нинг 31 ёшли голкипери Словения терма жамоаси таркибида 79 ўйинда майдонга тушганди.













