Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Коринтианс" - Бразилия чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Бразилия чемпионати 35-турида Сан-Паулунинг "Коринтианс" жамоаси сафарда "Васко да Гама" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди.

72-дақиқада Сезар Родигьеро ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Россиянинг ЦСКА клубининг собиқ форварди Вагнер Лав жавоб тўпини киритиб, жамоасига чемпионликни тақдим этди.

Мазкур ўйин билан параллел кечган баҳсда "Атлетико Минейро" сафарда "Сан-Паулу"га 4:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шундай қилиб, "Коринтианс" турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Атлетико Минейро" билан орадаги фарқ 12 очкога оширди ва олтинчи марта (1990, 1998, 1999, 2005 ва 2011) Бразилия чемпионлигини қўлга киритди.

Эслатиб зтамиз, чемпионат яна уч турдан сўнг якунига етади.

Бразилия чемпионати, 35-тур
"Васко да Гама" – "Коринтианс" – 1:1
Голлар: Сезар 72 - Вагнер Лав 82.
Огоҳлантиришлар: Родриго 36, Дигиньо 50 – Жадсон 49, Эдилсон 58, Лукка 87.
Четлатиш: Родриго 62.

"Сан-Паулу" – "Атлетико Минейро" – 4:2
Голлар: Кардек 69, 85, Бастос 75, Фабиано 90+1 (пен.) - Луан 57, Датоло70.

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:05, 20.11.2015.
Ўқилди: 5085 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик