Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Манчестер Юнайтед»нинг таркиби қанчага тузилган?

Баҳо:
+ | -

Англиянинг энг кўп чемпиони бўлган «Манчестер Юнайтед» жамоаси охирги икки мавсумда жуда катта харидларни амалга оширди. Биз ўз анъанамизига содиқ қолган ҳолда «қизил иблислар» таркиби қанчага тузилганини ҳисоблаб чиқдик.



Дарвозабон (1 та) – 20 млн.евро (ўртача 20,0 млн.)
“Манчестер Юнайтед” асосий дарвозабони ҳисобланадиган Давид Де Хеани 2011-йилда “Атлетико”дан 20 млн.евро эвазига харид қилган. Клубнинг қолган киперлари клуб академияси вакили ҳамда эркин агент мақомида келиб қўшилишган.

Ҳимоячилар (7 та) – 139,2 млн.евро (ўртача 19,8 млн. )
“Қизил иблислар” 7 нафар ҳимоячининг 4 тасини охирги икки мавсумда харид қилган. 2014-йилда “Соутгемптон”дан Люк Шоуни 37,5 млн.еврога, “Спортинг”дан Маркос Рохони 20 млн.еврога, “Торино”дан Матео Дармианни 18 млн.еврога сотиб олган. Антонио Валенсия эса 2009-йили “Уиган”дан 18,9 млн.еврога харид қилинган. “Блекберн” 2011-йили Фил Жонсни “МЮ”га 19,3 млн.еврога пуллаган бўлса, Дейли Блинд “Аякс”дан 2014-йили 17,5 млн.еврога ва Крис Смоллинг 2010-йили “Фулхэм”дан 8 млн.еврога сотиб олинган. Умумий ҳисобда “Юнайтед” 7 ҳимоячи учун сал кам 140 млн.евро сарфлаган.

Ярим ҳимоячилар (8 та) – 229,8 млн.евро (ўртача 28,7 млн.)
“МЮ” 8 нафар ярим ҳимоячи учун жами 230 млн.евро сарфлади. Ўрта чизиқ вакиллари орасида энг қиммати Хуан Мата бўлиб турибди. “Манкунианликлар” испаниялик учун 2014-йилда “Челси”га 44,7 млн.евро тўлашган. 2014-йили “Атлетик”дан Андер Эррера 36 млн.еврога, 2015-йили “Соутгемптон”дан Морган Шнейдерлен 35 млн.еврога, 2013-йили “Эвертон”дан Маруан Феллайини 32,4 млн.еврога, 2015-йили “ПСВ”дан Мемфис Депай 27,5 млн.еврога, 2006-йили “Тоттенхэм”дан Майкл Керрик 27,2 млн.евро, 2011-йилда “Астон Вилла”дан Эшли Янгни 18 млн.еврога ва 2015-йили “Бавария”дан Бастиан Швайштайгерни 9 млн.еврога ўз сафига қўшиб олган.

Ҳужумчилар (2 та) – 87 млн.евро (ўртача 43,5 млн.)
Иккита ҳужумчи “қизил иблис”га айланиши учун “Юнайтед” 87 млн.евро сарфлади. Клуб ушбу йил ёзда “Монако”дан 19 ёшли Антони Марсьялни 50 млн.еврога, 2004-йили 19 ёшли Уэйн Рунини “Эвертон”дан 37 млн.еврога харид қилган.

Умумий (18 та) – 476 млн.евро (ўртача 26,4 млн.)
«Қизил иблислар» 18 нафар футболчи учун 476 млн.евролик ҳаражат сарфлашган. Ўртача ҳар бир трансфер 26,4 млн.евродан тушади. «МЮ» бу таркиби билан бирорта соврин қўлга кирита олмаса уят бўлади.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:57, 21.11.2015.
Ўқилди: 4322 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.