Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Класико» тонги

Баҳо:
+1 | -

Бугун Испания чемпионатининг 12-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Ҳар йили камида икки марта ўтказиладиган "эл-класико"ларнинг дастлабкиси "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Мадрид ва Каталония суперклублари ўртасидаги ҳар қандай ўйин бутун дунё мухлисларини ҳамиша ўзига жалб қилиб келган. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Дунё тенг иккига бўлинади. Ҳаттоки, "Реал" ёки "Барса"га мухлислик қилмайдиган ишқибозлар ҳам бу ўйинга бефарқ қараб тура олмайдилар. Ла лига раҳбарияти жаҳондаги барча ишқибозларнинг, хусусан, осиёликларнинг манфаатларини ўйлаб, ўйинни маҳаллий вақт билан 18:15 (Тошкент вақти билан 22:15)га белгилаган.

Испания чемпионатининг 11-туридан кейин "кўк-анорранглилар" ашаддий рақибидан 3 очкога илгарилаб кетган. Бугун "қаймоқранглилар" ғалаба қозонишса, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олишади. Мағлубият эса "Қироллик клуби"ни 6 очко ортда қолишига сабаб бўлади. Шу боис, "Мадрид"даги босим икки баробар юқори.

"Класико"да жамоалар энг аввало ўз шаъни учун майдонга тушадилар. Бу ўйиннинг қадр-қиммати 3 очко ёки 6 очкодан анча кўпроқ эканини ҳеч кимга сир эмас. Бу баҳсда ҳар томонлама яхши тайёргарликка эга бўлган жамоа ғалаба қозонади, мухлисларга чексиз қувонч ҳадя этади.

Бунгача ҳар иккала жамоада жароҳатланган футболчилар кўп эди. Уларнинг барчаси сафга қайтмоқда. Уларнинг жисмоний ҳолати қандай эканини мураббийлар штабига кўпроқ аён. Аммо улар "эл-класико"ни ўтказиб юбормаслик учун тер тўкиб меҳнат қилдилар. Жумладан, "Барса" етакчиси Лионель Месси ҳам. Каталонияликлар аргентиналик футболчисиз ҳам яхши ўйин кўрсатиб келишаётган эди. Лео катта эҳтимол билан бугун майдонга тушади, асосий таркибдами ёки захирадан, буниси бошқа масала. Месси "класико"га қай тариқа таъсир кўрсата олиши, жароҳатдан кейин қандай формага киргани барча учун қизиқ.

Хуллас, бу ўйин атрофида саволлар, кутилаётган-кутилмаётган нарсалар кўп. Барчасини ўйин кўрсатади. Ўйинни кузатиш учун эса мухлислар турли манбаларга юзланишади. "Эл-класико"ни сайтимиз орқали имкон қадар кенг қамровли ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Кун давомида турли статистик материал ва мақолалар эътиборингизга ҳавола қилинса, кечаси 21:00дан бошлаб матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз. Биз билан бирга бўлинг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:26, 21.11.2015.
Ўқилди: 4422 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.