“Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан “Дарвозабон ярим жамоа!” шиори остида очиқ машғулот ўтказилди. Ташкил этилган очиқ машғулотлардан сўнг “қалдирғочлар” дарвозабони Мурод Зухуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Очиғини айтсам, бўйим баланд бўгани учун дарвозабон бўлганман. Ёшлигимда ман Павел Бугалога ҳавас қилганман ва унинг ўйинларини томоша қилиб турардим. Қолаверса, болалигимда Бугала дарвозага турганида мен унга тўп олиб келиб турганман. Шунда ўртоқларим мени ҳазиллашиб, Бугалаго ўринбосар деб гапира бошлашди. Мана орадан вақт ўтиб, Бугало билан бирга фаолият олиб бормоқдаман. Унинг тажрибаси катта. Шунинг учун ҳозир ҳам ундан ўрганишда давом этамиз.
– Бугун ёшлар учун ўзгача байрам. Биз мураббийларимиздан ўрганганимизни энди ёшларга ўргатмоқдамиз. Биз ҳам бир пайтлар шундай эдик. Бугун ёшлар учун унутилмас кун бўлади, – дейди Мурод Зухуров