«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Барселона»га қарши ўйин (0:4) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳар қандай мағлубият оғриқли қабул қилинади. Барчасини ўнглаш учун ишлашимиз керак. Ҳозир мени битта нарса ташвишга солмоқда: бундай мағлубиятдан кейин жамоани эмоционал жиҳатдан қандай қилиб тиклаб олиш.
Бизга қарши яхши жамоа ўйнади. Биз ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. "Барселона"нинг ҳар бир голидан кейин ўзимизга келишимиз қийин кечди.
Бундай мағлубиятдан кейин айтадиган гапнинг ўзи йўқ. Жамоа ҳеч нарса кўрсата олмади. Энди ўзимизга келишимиз керак.
Мен ҳамиша ихтиёримдаги футболчилар орасидан энг яхши таркибни танлайман. Агар ўйинимиз ўхшамаса, барчамиз масъулиятни бўйнимизга олишимиз керак.
Хозир кимнингдир индивидуал ўйинини таҳлил қиладиган пайт эмас. Ўзимизга келиб олиб, кейинги ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз керак», – дейди Бенитес.