Испания чемпионатида бир мавсум давомида энг кўп гол уриш борасида Мадриднинг "Реал" жамоаси пешқадамлик қилмоқда. "Қироллик клуби" 2011/12 йилги мавсумда рақиблар дарвозаларига 121 та гол киритган.
Иккинчи энг яхши натижа ҳам "Бланкос"га тегишли. Мадридликлар ортда қолган мавсумда 118 та гол уришган.
Учинчи ва тўртинчи натижалар эса "Барса"ники. Каталонияликлар 2012/13 йилги мавсумда 115 та, 2011/12 йилги мавсумда эса 114 гол киритишган.
Қуйида Ла Лигада бир мавсумда энг кўп гол урган жамоалар ТОП-12 лиги билан танишишингиз мумкин.
1 Реал Мадрид 2011/12 121 38
2 Реал Мадрид 2014/15 118 38
3 Барcелона 2012/13 115 38
4 Барcелона 2011/12 114 38
5 Барcелона 2014/15 110 38
6 Реал Мадрид 1989/90 107 38
7 Барcелона 2008/09 105 38
8 Реал Мадрид 2013/14 104 38
9 Реал Мадрид 2012/13 103 38
10 Реал Мадрид 2009/10 102 38
11. Реал Мадрид 2010/11 102 38
12. Барcелона 1996/97 102 42
Эътиборли жиҳати "Реал" футболчилари 7 марта, "Барселона" футболчилари эса 5 бора бир мавсумда 102 та ва ундан ортиқ гол ура олишган.
Манба: Furkat.uz