«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл интервью бериб, жамоадоши Криштиану Роналду ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси даражасига чиқа олишини таъкидлади.
«Мен Роналду ва Месси даражасига чиқа оламан. Ўзимнинг нималарга қодирлигимни яхши биламан. Мен «Олтин тўп»ни назарда тутаётганим йўқ, индивидуал совринлар мен учун энг муҳими эмас. Асосийси – Чемпионлар лигаси ва Ла лигадаги ғолиблик. Қолгани ўзи келади
Мен "Тоттенхэм" сафида ўйнаб, Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилганимда ҳам, мавсум бошида шахсий соврин ҳақида ўйламаганман. Шунчаки жамоага максимал ёрдам беришга, голлар уришга ва голли узатмалар беришга ҳаракат қилардим. Мавсум якунида эса меҳнатга ярашаси берилади.
Баъзи футболчилар шахсий совринларга эътибор қаратишади, бу уларга фойда бериши мумкин, аммо мен шунчаки гол уришни, вазиятлар яратишни ва жамоа билан соврин ютишни истайман», – дейди Бэйл.