“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.
“Англия Лига кубоги “Сток Сити”га қарши учрашув (1:1, пенальтилар бўйича - 4:5) олдидан гаплашиб олгандик. Мен унга “Эҳтимол ниманидир ўзгартирармиз? Балки “ўнлик” позициясида ўйнаб кўрараман”, - деб айтдим. Шундай қарор чиқарилди ўша ўйинда ва “Норвич” билан баҳсда(1:0) шу позицияда ҳаракат қилдим.
Ўз ўйинимни намойиш қилишга уриндим. Машғулотларда ва майдонда бор кучим билан ҳаракат қилганимга қарамай мавсумни яхши бошлай олмаганимни тушунаман. Ўз ҳолатимни яхшилаб жамоа билан янги ғалабаларни қўлга киритишимга ишонаман.
Моуриньо билан ўртамизда муаммолар йўқ. ОАВда жуда кўп ғалати гапларни эшитдим ва ўқидим, аммо уларнинг бари ёлғон. Ҳаммаси яхши. Жозе “Челси” учун энг яхши мураббий ва биз биргаликда кўплар совринлар юта олишимизга ишоанаман.
Абу мавсум бўлмаса кейигисда муваффақиятга эришамиз”, – дея Азарнинг Goal.com га берган интервьюсини келтиради Sports.ru.
Аввал агар Моуриньо “Челси”да қоладиган бўлса Азарнинг “Реал”га кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.