Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Орзуси ушалган сардор

Баҳо:
+ | -

Комор ороллари термаси сўнгги ўн йил ичида бошқа жамоалар чорак асрда ҳам уддалай олмаган ишни бажарди. Яъни жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг иккинчи раундига йўл олди.

- «Бунга ишона олмаяпман. Биз Лесотони доғда қолдирдик. Мамлакатимизда қувончли воқеалар кам учрайди. Шу боис биз миллат қаҳрамонларига айландик. Мундиал саралашининг иккинчи босқичига чиқиш, ҳозирча фаолиятимдаги энг улкан натижадир»,-деди терма жамоа сардори Иброҳим Рашиди.

35 ёшли футболчининг қувончига сабаб бор. Чунки бундан ўн йил олдин - 2005 йили Комор ороллари футбол федерацияси ФИФА аъзосига айланган. Кейин ЖЧ-2010 саралаш баҳсларида иштирок этди.

2011 йили орол футболи раҳбарлари терма жамоага кучлироқ мутахассис таклиф қилишди. Шунингдек, келиб чиқиши коморлик бўлган футболчиларни миллий термага чақиришди. Рашиди шундайлардан биридир.

Шундай қилиб, Иброҳим 31 ёшида терма жамоадаги дебютини нишонлади. «2011 йилнинг августида федерация профессионал футболчиларни жалб этиш борасида рухсат олди. Ўшанда биз 7 киши эдик. Ҳозир таркибимизда 11 нафар профессионал футболчи бор.

Биз рақиб ҳужумини қайтаришга уринадиган жамоадан катта мақсадлар сари кураша оладиган таркибга айландик. Қачонлардир федерация авиачипталар учун ҳам пул топиб беролмасди. Аммо бунинг барчаси ортда қолди. Айни пайтда бундай муаммолар йўқ.

Терма жамоада ўйнагунга қадар Коморга бирор марта ҳам келмаганман. Оиламиз катта бўлгани учун отамда саёҳатларни уюштириш учун пул йўқ эди. Бунинг учун камида 2000 евро керак бўларди. Болаликдаги орзуйимни амалга ошириш учун 31 йил кутдим. Ниҳоят, қариндошларим билан кўришдим. Терма жамоага жалб қилиниб, отам туғилган қишлоқни кўрдим. Амакиларим, холаларим ҳақида кўп эшитардим. Аммо уларни бирор марта ҳам кўрмагандим. Натижада улар билан ҳам учрашдим».

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:44, 23.11.2015.
Ўқилди: 5570 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3386]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2781]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2584]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2242]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1922]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1871]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1611]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1501]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1425]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1412]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик