"Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Иско ўз иш жойини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
Marca нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчи ўзини "Барселона"га қарши ўйинда бош мураббий томонидан асосий таркибда туширилмаганидан қаттиқ норози бўлмоқда.
Қайд этилишича, Рафаэль Бенитес жароҳатидан тўлиқ тузалмаган Хамес Родригесни туширишни маъқул кўргани уни ранжитган.
Ушбу ёш футболчи 3 мавсумдан буён "Реал" аъзоси ҳисоблансада, асосий таркибнинг доимий аъзосига айлана олмаганидан норози.
Мавсум охирида у Мадриддагидан яхшироқ шароит таклиф қиладиган бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқишган тайёрлиги айтилган.