“Рома” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич “Барселона”га қарши Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашув ҳар иккала томон учун ҳам қийин кечади. Биз камдан-кам мағлубитга учрайдиган гуруҳ етакчисига қарши майдонга тушамиз. Биз уларга бўш ҳудудларни яратиб қўймай, балки ўз имкониятларимиздан самарали фойдаланишимиз керак.
“Барселона”нинг қизиқиши? Албатта, бундай гранд жамоаларнинг қизиқиши ҳақида эшитиш ёқимли. Аммо бу газеталарда ёзилаётган навбатдаги миш-миш холос. Мен бор эътиборимни “Рома”даги фаолиятимга қаратганман. Мен фақат айнан ушбу клуб билан совринларни қўлга киритишни хоҳлайман”, - дея Пьяничнинг сўзларини келтиради Sports.ru.