Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Санъат Шарипов: «Ҳафтада 6 кун ФИФА ҳаёти билан яшаяпман»

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Санъат Шарипов сентябрь ойидан буён Швейцарияда. У ФИФА ва УЕФА билан ҳамкор Цюрих университетида халқаро спорт ҳуқуқи бўйича магистратурада таълим олмоқда. Мана, орадан 3 ой вақт ўтди. Бу давр мобайнида ФИФА ва УЕФАда кутилмаган оламшумул воқеликлар рўй берди. Дастлаб, 8 октябрь куни ФИФАнинг Одоб-ахлоқ қўмитаси жаҳон футболининг энг юқори органи раҳбари ва бош котиби Йозеф Блаттер ҳамда Жером Вальке, шунингдек, ташкилотнинг 8 нафар вице-президентидан бири - УЕФА раҳнамоси Мишель Платинини футбол билан боғлиқ ҳар қандай мажбуриятларни ижро этишдан 90 кунга четлатди. Ҳаммасидан ҳам 14 ноябрь куни хорижий ОАВда Блаттер ва Платини футболдаги фаолиятдан эндиликда камида 5-6 йилга дисквалификация қилинишлари мумкинлиги ҳақида янграган хабар ошиб тушди...

Биз куни кеча Санъат Шарипов билан алоқага чиқиб, ушбу йирик можаролар, ФИФА атрофидаги воқеалар ва унинг шахсий ишлари ҳақида батафсил суҳбатлашдик.

- Санъат ака, авваламбор, шахсий ютуқларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Цюрихдаги билим олиш жараёнида ўзим учун кўп янгиликларни кашф этяпман. Бизга таълим бераётган барча мутахассислар ФИФА ва УЕФА вакиллари ҳамда мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борадиган идоралар аъзоларидир. Ушбу ҳамкор халқаро ташкилотларнинг барчаси Швейцарияда жойлашган. Шунингдек, АҚШдан ҳам спорт оламининг етук лекторлари келишган. Улар бизни жаҳон ва Европа футболини бошқараётган ушбу муассасаларнинг фаолиятларига пойдевор вазифасини бажараётган энг бирламчи ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунчиликка доир масалалар, иш юритиш тизими, ташкилий тузилма, стратегик режалар, замонавий менежмент, маркетинг ва тижорат лойи­ҳалари, телетрансляцияларнинг экс­клюзив ёки умумий ҳуқуқлари қандай кўринишда бўлиши, уларни унумли тарзда сотиш ва миллионлар ўйи­нидаги бошқа кўплаб инновациялар билан яқиндан таништиришмоқда.

- Таълим олиш тизими қандай кўринишга эга?

- Ўқишлар ҳафтада 6 кун олиб бориляпти. Шу ерда бир қиёсий ўхшатиш: мусобақалар тақвимида «ФИФА куни» тушунчаси борлигини ҳамма яхши билади. ФИФА саналари йил давомида саноқли. Менинг ҳаётимда эса, ФИФА саналари айни пайт ҳафтада нақ 6 кунни ташкил этмоқда.

Ҳар икки ҳафтада - имтиҳон. АҚШ, Швейцария, Франция, Германиянинг спорт соҳасидаги моделларини ўрганяпмиз. Аслида бу ерда фақат спорт қонунчилигига эътибор қаратилади, деб ўйлагандим. Аммо ҳозир биз бизнес, солиқлар, монополияга қарши курашга оид қонунлар, рақобатчилик, суғурта каби йўналишларда ҳам таҳсил оляпмиз. Ҳатто бош қароргоҳи Женевада жойлашган йирик уюшма - Жаҳон савдо ташкилотига (унга 161та давлат аъзо) ҳам бордик ва унинг фаолия­тига доир лекция­ларни тингладик. Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) аъзолари билан биргаликда халқаро ва миллий даражадаги долзарб муаммолар аслида қай йўсинда ҳал этилиши кераклигини кўриб чиқяпмиз, энг мақбул ечимларни топиш йўлларини ўзлаштиряпмиз.

ФИФАнинг ҳозирда инқирозга юз тутгани бизга қўл келди, десам ҳам бўлади. Қайси маънода? Шу маънодаки, биз муаммоларни айнан шу инқироз фонида ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. Бу нафақат мен, балки барча-барчага жуда қизиқарли. Бир сўз билан айтганда, янгиликлар билан қайнаб-тошган жараён марказида турибмиз. Биласизми, бу ерда спорт ва футболнинг турли-туман йўналишлари ҳамда шу соҳалар билан алоқадор компаниялар фаолиятларида қўлланиладиган юридик илмларни қанчалик кўп ўзлаштирсам, бизда барча жабҳаларда муаммо ва нуқсонлар, нотўғри тушунча ва хато талқин қилишлар қалашиб ётганлигига кун сайин амин бўл­япман ва таажжубга тушяпман. Келажакда ҳозир орттираётган билимларим Ўзбекистон футболини тараққий эттиришда, уни жаҳон миқёсига олиб чиқишда албатта, асқотади, деган умиддаман.

- Ўзбекистонлик мухлисларнинг ниятлари катта. Қани эди тезроқ жаҳон чемпионатига чиқсак...

- Футболимизни янги даражага олиб чиқиш учун нафақат хорижий мураббийлар, балки менежмент, яъни бошқариш тизимида ҳам чет эллик мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш лозим. ФИФАдек ташкилот бир неча юридик компаниялар билан иш олиб боради. Бирор қарор қабул қилишдан олдин айнан ўшалар билан маслаҳатлашади. Ўзбекис­тон футбол федерациясида мана шундай тизим йўлга қўйилса, иш янада енгил кечарди.

Миллий ассоциациялар (федерациялар) қонунлари ҳақида кўп нарсаларни ўргандим. ФИФА Одоб-ахлоқ қўмитаси вакиллари ҳам фаолиятларидаги жуда кўп ҳолатлар билан ўртоқлашяптилар. Умуман, бошқа футбол дунёсини кўряпман. Энди январнинг охирларида амалиёт ўташ учун ФИФА қароргоҳига ташриф бую­риб, у ердаги ҳар бир бўлим ишини яқиндан кузатиш ва ўрганишга муваффақ бўламиз.

- Сиз таълим давомида кўришаётган мутахассислар ўзбек футболи ҳақида нималарни билишаркан?

- Ростини айтишим керак, машҳур мутахассислар билан суҳбатлардан сўнг шунга иқрор бўлдимки, улар Ўзбекистон футболи ҳақида кўп маълумотга эга эмаслар. Энди умумий фикрни бирдан ўзгартиришимиз керак: футболимиз тўғрисида албатта, ижобий тасаввур уйғотишимиз лозим. Табиийки, суҳбатлар доирасида юртимизда сўнгги даврда футболни ривожлантиришга йўналтирилган кетма-кет тадбирлар, кенг кўламли ишларнинг барчасини сўзлаб бердим. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг халқаро иштирокларини эслатдим. Лекин афсуски, шунинг ўзи билан чегараландим.

- Илмий ишингиз мавзуси борасида бир тўхтамга келгандирсиз?

- Албатта. Ўзим азалдан ўйлаб юрган мавзуни танладим. Диссертациям миллий футбол ассоциацияларини бошқаришнинг замонавий моделини яратишга қаратилган. Яъни федерация фаолиятида қандай янги қирраларни кашф этиш мумкин, ассоциация тасарруфидаги терма жамоалар марказида, профессионал футбол лигасида ва ҳоказо. Менимча, бу жуда қизиқ мавзу. Келажакда ушбу билимларимни Ўзбекистон футбол федерацияси тизимида ҳаётга татбиқ этиш - энг олий орзум.

- Мабодо, таҳсилдан кейин ишлаш учун ФИФАда қолишингизни таклиф қилишса...

- Ўқишдан сўнг ФИФАда қолишга уриниб кўрса бўлади. Буни ҳатто ФИФАдагиларнинг ўзлари ҳам айтишди. Лекин менинг орзум бошқа - бир кун келиб, ўз футбол федерациямизни бошқариш ва ўрганганларимни Ватанимда ҳаётга татбиқ этиш.

- Энди мавзуни бироз ўзгартирсак. Дунё футболидаги айни бош мавзу - ФИФА масаласи. Дейлик, барча оммавий ахборот воситаларида Йозеф Блаттернинг инқирозга юз тутгани таъкидланмоқда. Ҳақиқатдан шундайми?

- Бундай дейишга шошилмаган бўлардим. Мана, ҳар куни ФИФА вакиллари билан биргаман. Масалан, бизга ФИФАнинг юридик масалалар бўйича директори Марко Виллигер, Платинининг адвокати - швейцариялик Мишель Бернаскони, италиялик машҳур юрист Паоло Ломбарди, CAS аъзоси - германиялик Ульрих Хаас каби ўз соҳасининг етук профессорлари лекциялар ўқишяпти. Бошқа мутахассислар билан суҳбатлашяпман. Шу жараёнларда тушундимки, Блаттер гарчи четлатилган ва номига сезиларли доғ тушган бўлсада, футбол оламида жуда катта ҳурмат-обрў ва кучга эга. Яъни ҳаммасини парда ортида туриб ҳам, бемалол назорат қилиши мумкин. Ҳамон қудратли. Ўйлашимча, ФИФАнинг кейинги президенти ким бўлиши ҳам, қайсидир маънода, унга боғлиқ...

- 2016 йилнинг 26 февралига белгиланган сайловлар учун 12 ноябрь куни 5 нафар номзоддан иборат рўйхат тасдиқланди. ФИФАнинг Сайлов комиссияси тасдиқлаган номзодлар орасида кимнинг имконияти юқори?

- ФИФАни бошқаришга Иордания шаҳзодаси, мартабали лавозимни эгаллаш учун шу йилнинг 25 май куни ўтказилган сайловларда Блаттерга ютқазган Али бин ал Ҳусайн, ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа, Блаттернинг халқаро ишлар бўйича собиқ маслаҳатчиси Жером Шампань, УЕФА бош котиби Жанни Инфантино ва Жанубий африкалик бизнесмен Токио Сексвале даъвогарлик қилишяпти. Аммо умумий ҳолат бугунги кунга шундай, холос. 6 январь куни барчаси ўзгариши ва даъвогарлар сони 6 нафарга етиши мумкин. Олтинчи номзод - Мишель Платини айни дамда, футбол тили билан ифодалаганда, «захира ўриндиғида ўтирибди». 5 январда унинг 3 ойлик дисквалификацияси тугаши кутилмоқда ва Платинининг ўзи президентлик курашига қўшилишни истаётганини яширмаяпти. Тўғри, аввал эълон қилинганидек, ФИФА Одоб-ахлоқ қўмитаси дисквалификацияни яна 45 кунга, 20 февралгача узайтириши ҳам мумкин.

Агар Платини пойгага қўшилса, унинг имкониятлари ёмон эмас. Аммо шунда ҳам кўпи билан 50га 50. Мабодо «кўҳна қитъа» футболи раҳбари январда номзодлар қаторига киритилса, УЕФА бош котиби Инфантино ваъдасига мувофиқ, сайловлардан ўз хоҳишига кўра, бош тортади. Борди-ю, ФИФА Одоб-аҳлоқ қўмитаси Платини дисквалификациясини 20 февралгача чўзиб юборса, унда француз ҳеч нарсага улгурмайди. Яъни барчасидан четда қолади ва аввалгидек, УЕФАдаги ишини давом эттиради. Ахир у УЕФА президентлигига 2019 йилгача сайланган.

Аммо яқинда ОАВда янги хабар чақмоқдек тарқалди: унга кўра, дунё футболининг энг йирик икки амалдорининг 90 кунлик ёки қўшимча 45 кунлик дисквалификациялари ҳолва бўлиб қолиши мумкин. ФИФАнинг Одоб-ахлоқ қўмитаси 25 декабргача ташкил этадиган йиғилишида Блаттер ва Платинининг молиявий кўринишдаги айбларини исботлай олса, у ҳолда,  иккиси ҳам футболдан камида 5-6 йилга четлатилиши мумкин. Агар воқеалар ривожи айнан шундай тус олса, Платини УЕФА президентлигидан ҳам қуруқ қолади.

Айни пайт Осиё футболидаги ишлари инобатга олиниб, шайх Салмон бин Иброҳим фаворит сифатида кўрсатилмоқда. Яна бир қитъадошимиз - иорданиялик шаҳзода Али Бин ал Ҳусайннинг эса ФИФАдек глобал ташкилотни бошқариш учун ҳали ёшлик қилиши таъкидланмоқда кўзга кўринган мутахассислар томонидан.

Хуллас, ҳаммасини вақт кўрсатади. Шахсан мен учун сайловларни бевосита воқеалар жойида туриб кузатиш қизиқарли туюлмоқда.

- Охирги савол: миллий жамоамизнинг охирги ўйинларини ҳам кузатишга муваффақ бўлдингизми?

- Ҳа, интернет орқали имкон қадар кузатиб боряпман. Ким бош мураббий бўлганлигидан қатъий назар, биз доимо ЖЧ саралаш турнирининг бу бос­қичидан муваффақиятли ўтганмиз. Ҳар гал айтаман: термамизнинг ҳақиқий кучини ЖЧ йўлланмалари тақдири ҳал этиладиган раундда билиб оламиз.

Умуман, жамоамиз ҳақида ҳозирдан бирор аниқ фикр билдиришим қийин. Тўғри, ҳозир терма жамоамиз ўйини жонланган. Самвел Бабаяннинг кўпроқ яхши ташкилотчи эканлигига диққатингизни тортмоқчиман. У ЎФФдан сафарлар учун қулай чартер рейслар, йиғинлар вақтида яхшироқ шароитга эга меҳмонхона, витаминизация ва шу каби масалалар ижобий ҳал этилишини талаб қилди. Таркибда етакчи ролларни ўша-ўша ўйинчилар бажаришмоқда. Аммо қаранг, футболчиларга эътибор кучайганидан улар эндиликда қандай иштиёқ билан тўп суришяпти. Бироқ бу босқичда Ўзбекистон термаси ўйинига баҳо берадиган рақибларни кўрмадим. Улар кучсиз. Кўпчилик наздида КХДР термаси кучли. Лекин бу жамоа Осиё етакчилари сафига кирмайди, барибир...

Анварбек РАИМБЕКОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:34, 24.11.2015.
Ўқилди: 3759 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.