Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Лига кубоги. «Манчестер Сити» 17 ёшли тарбияланувчисининг дубли эвазига «Норвич»ни тор-мор этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия Лига кубоги 1/16 финалида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Норвич»ни қабул қилди. «Этиҳад» стадионида ўтказилган учрашувда мезбонлар 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

29-дақиқада «Манчестер Сити»нинг 17 ёшли тарбияланувчиси Флойд Самба ҳисобни очди. Асосий таркибда майдонга тушган футболчи бразилиялик янги футболчи Алланнинг узатмасидан сўнг гол урди.

32-дақиқада ҳужумкор ярим ҳимоячи Райан Шерки «Сити»нинг устунлигини икки карра оширди. 48-дақиқада эса Алланнинг ўзи гол уриб, ҳисобни 3:0га етказди.

54-дақиқада Самба яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди. 90-дақиқада ҳужумчи Райан Макайду якуний ҳисобни ўрнатди — 5:0.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» Англия Лига кубоги 1/8 финалига йўл олди, «Норвич» эса мусобақани тарк этди.

Мазкур ўйинда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майонга тушиб, баҳс охиригача тўлиқ ҳаракат қилди.

Кейинги босқичда Энцо Мареска шогирдлари «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Англия — Лига кубоги, 1/16 финал
17 сентябрь, Манчестер, «Этиҳад» стадиони
«Манчестер Сити» — «Норвич» — 5:0
Голлар: Самба, 29 (Аллан узатмаси) — 1:0; Шерки, 32 — 2:0; Аллан, 48 — 3:0; Самба, 54 — 4:0; Макайду, 90 — 5:0.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:19, 18.09.2026.
Ўқилди: 1771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик