“Пари Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта Париж клубининг кучига баҳо берди.
“ПСЖ” – мен ўйнаган энг кучли жамоа, ҳатто 2006-йилги “Барселона”дан ҳам кучлироқ. Бу ерда ҳаммаси яхши, аммо ўшанда натижаларга асосий сабабчи бўлган Роналдиньо бу ерда йўқ.
Ҳа, “Сан-Сиро”да ўтадиган Чемпионлар Лигаси биздан анча йироқ. Ҳозирча фақат “Мальмё” устидан ғалаба қилиш ҳақида ўйлаяпман.
Ибрагимович – бизнинг етакчимиз? У жамоамиздаги муҳим футболчилардан бири, лекин “ПСЖ”да бошқа етакчилар ҳам бор ва Златан буни яхши билади”, – дея Моттанинг La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсини келтиради Sports.ru.