“Интер” собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци Рафаэль Бенитес “Реал”га кетгач “Наполи” ва аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин ўйинидаги ижобий ўзгаришлар бўлгани ҳақида сўз юритди.
“Жамоадаги реал ўзгаришлар шундаки “Наполи”да энди мураббий бор.
Шанба куни класикони томоша қила туриб ўзимни Роналду, Жеррард, Лэмпард ва Каннавародек ҳис қилдим.
Кучли футболчилар Бенитес қўл остида ўзларини ҳар доим ноқулай сезишган”, – дея италиялик футболчи сўзларини келтиради As га таяниб Sports.ru.
Маълумот ўрнида: Матерацци бир вақтлар “Интер”да ҳаракат қилган ва Бенитес қўл остида тўп сурган.