“Милан” ҳужумчиси Марио Балотелли шифокорлар тахмин қилган муддатдан илгари жароҳатдан фориғ бўлиши мумкин.
25 ёшли форвард танасининг чов қисми операция қилинагни туфайли 4 ҳафта майдонга туша олмаслиги тахмин қилинганди.
Бироқ Sports.ru нинг Tuttosport га таяниб ёзишича, Балотелли 20-декабрь куни “Милан”нинг “Фрозиноне”га қарши ўтадиган учрашувигача тикланиши ҳам мумкин.