"Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа билан янги шартнома имзолашга рози бўлди. Бу ҳақда Daily Mirror маълумотига асосланиб Championat.com.
Хабарга кўра, каталониялик мураббий немис гранди билан битимини яна икки йилга узайтиришга рози бўлган. Янги келишувга кўра у йилига 24 млн евро маош олиши мумкин.
Айни вақтда Гвардиоланинг клубдаги маоши йилига 19 млн еврони ташкил қилади.
Аввал амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзида якунига етадиган Гвардиолага “Манчестер Сити” ва “Челси” клублари иш таклиф қилаётгани ва Хосепнинг Бундеслига биринчи давраси якунига етгач Германия клуби билан янги келишув юзасидан музокара столига ўтириши ҳақида хабарлар тарқалганди.