Кириш Регистрация

Шукурали Пўлатов: "Имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга уриндик"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2015-йилги мавсумда Олий Лигада 5-поғонани эгаллади.

Фарғоналиклар жамоаси етакчиларидан бири Шукурали Пўлатовнинг ортда қолган мавсум борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

 

- Ортда қолган мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- 2015-йилги мавсум мен ва жамоам учун яхши ўтди, деб айта оламан. Чунки даставвал стартни яхши олдик. Чемпионатнинг илк турларида мусобақа жадвалининг юқори ўринларида бордик. Жамоамиз намойиш этган ўйин ҳам мухлисларга манзур бўлди, менимча. Чунки биз учрашувларда имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга ва ишқибозларимизни хушнуд этишга уриндик. Буни қайсидир маънода уддалай олган бўлсак, бундан мамнумиз.

- Жамоангиз қайд этган натижани қониқарли деб айтса бўладими?

- Менимча, ҳа! Боиси 5-поғонани банд этиш учун ҳам озмунча тер тўкилмади. Мавсум давомида бир қатор қийин учрашувлар ўтказдик. Аслида, олдимизга Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш имконини тақдим этадиган ўринлардан бирини эгаллаш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳар қанча уринмайлик, муҳим ўйинларда бой бериб қўйилган қимматли очколар эвазига якунда 4- эмас, балки 5-ўриндан жой олдик…

- Олий Лиганинг 2015-йилги мавсуми аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилди, деб ўйлайсиз?

- Бу йил чемпионатимизда чиндан интрига ошди. Олтин медаллар учун кураш охирги турга қадар давом этгани ҳам буни кўрсатиб турибди. Йил давомида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”, “Бунёдкор” ва шу билан биргаликда “Нефтчи” жамоалари анча мазмунли ўйин кўрсатишди. Қолган клублар ҳам ҳар бир учрашувда имкон қадар очко олишга ҳаракат қилишди. Деярли ҳар бир турда бир нечта муросасиз руҳда ўтган ўйинга гувоҳ бўлдик. Бу эса Олий Лигада рақобат ортаётганидан далолатдир…

- Ўзингиз намойиш этган ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Ростини айтадиган бўлсам, унчалик эмас. Тўғри, аксарият ўйинларда асосий таркибда майдонга тушдим ва жамоамга қўлдан келганча наф келтиришга уриндим. Лекин бу йил ўзим истагандек ўйнай олмадим. Балки бу жамоамиз эгаллаган ўрин билан боғлиқдир. Зеро таъкидлаганимдек, камида 4-ўринни эгаллашни ният қилгандик…

- 2015-йилги мавсум якунига етди. Эндиги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча уйда дам оляпман. Декабрдан “Нефтчи” яна йиғинларга киришади ва келаси мавсум учун тайёргарлик бошланади. Аммо Фарғона клуби билан тузган шартномам якунланиб бормоқда. Ҳали раҳбарият билан ҳамкорликни давом эттириш борасида гаплашиб олмадик. Балки “Нефтчи”да қоларман, балки бошқа жамоа сафига бориб қўшиларман. Бунисини энди декабрда билиб оламиз.

З. Акрамхонов суҳбатлашди 

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:36, 27.11.2015.
Ўқилди: 2849 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.