Испания чемпионатининг 13-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлган каталонияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 4та гол уришди. Барча тўплар "Барса" ҳужум учлиги томонидан сан-себастьянликлар дарвозасига киритилди. Неймар дублга эришган бўлса, Суарес ва Месси биттадан гол муаллифларига айланишди.
Ушбу ғалабадан кейин "Барселона"нинг очколари сони 33тага етди ва улар Ла лига жадвалини бошқаришда давом этишади. Неймар эса ўз голларини 14тага етказиб, у ҳам тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.
Испания чемпионати, 13-тур
Барселона – Реал Сосьедад 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 22 Неймар, 2:0 – 41 Суарес, 3:0 – 53 Неймар, 4:0 – 90 Месси.
Барселона – Браво, Пике, Матьё (Альба, 66), Дани Алвес (Адриано, 62), Бускетс, Ракитич, Маскерано (Бартра, 69), Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Реал Сосьедад – Рульи, Гонсалес, Берчиче, Элустондо, Мартинес, Гранеро, Пардо, Каналес (Ойарсабаль, 58), Прието, Вела (Брума, 81), Агиррече (Литри, 73).
Огоҳлантиришлар: Берчиче (28), Гранеро (37), Каналес (48), Пардо (50), Элустондо (56).