Бугун ушбу футболчи ҳақиқатдан ҳам юлдузлик даражасига кўтарилди. Унга нисбатан 100 миллионлик экспонат дейдиган инсонлар ҳам камайди. Бунга Бейл ўзининг меҳнати эвазига эришди. Қисқа муддат ичида «Қироллик клуби»нинг етакчиларидан бирига айланган Гаретнинг интервюларидан олинган парчаларни сизга тақдим этамиз. Демак Бейлнинг 10 та қоидаси билан танишинг!
1. Спиртли ичимликларни умуман истеъмол қилмайман. Билмайман, нега, кимдандир намуна олишга аҳд ҳам қилмаганман. Шунчаки, маст бўлишга хушим йўқ. Мабодо таъмини таътиб кўрмоқчи бўлсам, шу заҳотиёқ тупуриб ташлайман.
2. Пул – қўшимча бонус! Кўпчилик ҳаётида ҳар қандай ишни қилиб кетаверади. Мен учун бундай иш – футбол!
3. Сенда имконият туғилдими, тезроқ мослашишга ҳаракат қилишинг керак. Энг муҳими, диққат-эътиборни бир жойга жам қилишни ўрганиш. Бир сония бўлса ҳам эътиборсиз қолмаслик керак.
4. Олдинга интилиш ва ҳужум қилишни яхши кўраман. Лекин ҳимояланишни ҳам ўрганишим керак.
5. Шундай вазиятлар бўладики, ниманидир қурбон қилишингга тўғри келади. Зеро, кўплаб одамлар нигоҳида бўласан ва уларда яхши таасурот уйғотишинг шарт!
6. Тўс-тўполонни ёқтирмайман. Тунги клублар ва шунга ўхшаш нарсалар мени қизиқтирмайди.
7. Агар феъл атворинг яхши бўлса, ўзингга ўхшаган одамлар қуршовида юрасан. Натижаси ажойиб бўлишига шак-шубҳа йўқ.
8. Майдонда тўпга эгалик қилишни ёқтираман. Чунки ҳаммаси кўз ўнгимда содир бўлишини хоҳлайман.
9. Футболда ғолиб бўлсанг, ўзингни қўярга жой топа олмайсан. Қисқаси, жаҳонда футболдан жозибалироқ нарса йўқ.
10. Ўз ҳақимда нима дейишим мумкин? Ҳеч қачон ўзимни бошқалардан устун кўрмаган ва шундай ҳисоблаганман.
Юсупов Фурқат