Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

ФИФА бугун «Олтин тўп»га даъвогар уч футболчининг номини эълон қилади

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчисига даъвогар 3 футболчининг номини эълон қилади.

Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашрига кўра, «Олтин тўп» учун даъвогарлар рўйхатига Лионель Месси, Неймар (иккиси — «Барселона») ва Криштиану Роналду («Реал») киради.

Мазкур рўйхатдан «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўрин олмайди. Испан нашри тахминича, уругвайлик ҳужумчи кучли учликка кириш учун етарли балл йиғмаган. Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" 2010 йилги натижани такрорлай олишмайди. Ўшанда "Барса"нинг уч футболчиси - Лионель Месси, Хави ва Андрес Иньеста "Олтин тўп" учун асосий номзод бўлишганди.

Месси 4 марта (2009, 2010, 2011, 2012), Роналду 3 марта (2008, 2013, 2014) нуфузли совринни қўлга киритган. Неймар учликка илк марта киради. Бразилиялик ҳужумчининг энг яхши натижаси 2013 йилда қайд этилганди - 5-ўрин. У сўровномаларда 2011 йилда 10, 2012 йилда 13, 2014 йилда 23-ўринларни банд этган.

2015 йилги соврин учун курашда аргентиналик 28 ёшли фаворит ҳисобланмоқда. Ғолиб номи 11 январь куни эълон қилинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:49, 30.11.2015.
Ўқилди: 7834 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик