Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев промоутери Тимур Дугазаев сўзларига кўра, жамоа супер оғир вазн тоифасининг WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари янги соҳиби британиялик Тайсон Фьюри билан жанг ўтказишга қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри кеча Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида украиналик Владимир Кличко очколар бўйича мағлуб этиб, IBF, IBO, WBO ва WBA (Super) версиялари бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Чагаев эса ушбу вазн тоифасининг WBA версияси мунтазам чемпиони ҳисобланади. Британиялик боксчининг камариларига (IBF) даъвогарлар орасида украиналик Вячеслав Глазков ҳам бор.
– Албатта, Фьюри билан жанг бизни қизиқтирмоқда, – дея Чагаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Р-Спорт". – Бундай жангни ўтказиш Кличконикига қараганда осонроқ бўлади. Фақатгина биз реванш жангининг барча шартларини билмаймиз. Шунинг учун музокаралар бошлашга жуда эрта. Бундан ташқари ҳозирда Лукас Браун билан орани очиқ қилиб олиш керак.
Руслан Чагаев ўзининг навбатдаги жангини ушбу вазн тоифасида титулга асосий даъвогарлардан бири австралиялик Лукас Браунга қарши ўтказиши керак. Агар жанг ташкил этиладиган бўлса, унга Моксва ёки Грозний шаҳри мезбонлик қилади. Чагаев профессионал фаолиятида 37 жанг ўтказиб, шулардан 34 таси ғалаба (21 нокаут), 2 мағлубият ва биттасини дуранг билан якунлаган. Браун бўлса, 23 жанг ўтказиб (20 нокаут), барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.