Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Улар «Олтин тўп»га лойиқлар. Малдинидан Ибрагимовичгача

Баҳо:
+ | -

«Олтин тўп»ни ҳар йили бир футболчи қўлга киритади. Шу боис совринни жуда кўплаб футболчилар қўлга кирита олишмаган. Гарчи улар бир неча йил мобайнида барқарор ўйин намойиш қилишган бўлсалар ҳам. Қуйидаги мақола сўнгги йилларда «Олтин тўп»ни қўлга киритмаган, бироқ ушбу совринга лойиқ бўлган футболчилар ҳақида.



Паола Малдини
Фаолиятининг 25-йилини «Милан»га бағишлаган Паола Малдини «Олтин тўп»га даъвогарлар учлигига бир марта кирган. 2003-йилда «Милан» Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Ўша йили ҳимоячи учун ҳам анча омадли келган. Малдини йил якунларига кўра «Олтин тўп» сўровномасида фахрлин 3-ўринни қўлга киритган. Унинг ҳимоячи эканлигини инобатга олсак, бу ёмон натижа эмас.

Рауль
Рауль ҳам «Олтин тўп»га номзодлар учлигига бир марта кирган. 2001-йилда у совринга жуда яқин келган эди. Бироқ олтиндан ясалган тўп «Ливерпуль» ҳужумчиси Майкл Оуэнга насиб қилди. Рауль эса кучли учликка бошқа кирмади. Шундай бўлса ҳам у 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида барқарор ўйин намойиш қилиб мухлислар қалбидан ўрин олди.

Тьери Анри
Анри «Олтин тўп»ни қўлга киритишга икки марта яқин келганди. 2003-йилда у соврин учун курашда Чехиялик Павел Недведга ютқазиб «кумуш тўп» билан тақдирланган бўлса, 2006-йилда жаҳон вице-чемпиони 2 та жаҳон чемпионидан кейинги 3-ўринни қўлга киритди. Анри балки фаолиятининг гуллаб яшнаган даврида «Реал» ёки «Барселона»да тўп сурганида, ушбу совринни қўлга киритган бўлармиди.

Лемапрд
Френк Лемпард мана бир неча йилдирки барқарор ўйин намойиш қилмоқда. Англиялик ярим ҳимоячи 2005-йилда «Олтин тўп»ни олиши мумкин эди. У жамоаси билан бирга ниҳоят 50 йиллик танаффусдан сўнг яна Англия чемпионлигини қўлга киритган эди. Бироқ Лемпард сўровномада Роналдиньодан кейинги иккинчи ўринни эгаллади ва «кумуш тўп» билан тақдирланди. Френк учун ҳам «Олтин тўп» армонга айланди.

Жерард
Стивен бутун фаолиятини «Ливерпуль»га бағишлади. У ўз вақтида «Реал»га ўтиб кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ «қизиллар»га бўлган садоқати уни бу йўлдан қайтарди. Жерард 2005-йилда Истанбул «мўжизаси»ни яратиб жамоаси билан бирга Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Йил якунларига кўра эса у «Олтин тўп» соврини учун номзодлар учлигига кирди ва 3-ўринни эгаллади. Жерардга ушбу мукофотни қўлга киритиш учун жамоавий совринлар камлик қилди десак асло муболаға бўлмас эди.

Иньеста
Иньеста Месси бўлмаганида балки «Олтин тўп»ни бир эмас, бир неча бор ютган бўлармиди. Испаниялик ярим ҳимоячи соврин учун 2010-йилда жуда яқин келган эди. Ўша йили у жаҳон чемпиони бўлган эди. Бироқ соврин унинг клубдаги шериги Мессига насиб этди. Андрес 2012-йили Европа чемпионлигини қўлга киритиб, яна бир бор кучли учликка кирди. Бироқ бу сафар ҳам мукофот Мессига насиб этди. Шу тариқа Иньеста учун «Олтин тўп» армонга айланди.

Хави
Хави 2009-2011 йиллар давомида фаолиятининг энг юқори чўққисига чиқди. «Барселона» ярим ҳимоячи бу даврда Гвардиола қўл остида 14 та мусобақада ғолибликни тантана қилди. У қаторасига уч йил «Олтин тўп»га даъвогарлар учлигидан жой олди. Бироқ афсуски унга соврин насиб этмади. Ҳар сафар Хави 3-ўрин билан чекланиб қолишга мажбур бўлди. Шундай бўлса ҳам у «Олтин тўп»ни олмаганидан ранжимаса керак. Ахир унинг коллекциясида қўлга киритиш мумкин бўлган жамоавий совринларнинг барчаси мавжуд.

Рибери
Франк Рибери 2013-йили «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин эди. У «Бавария» билан 5 та мусобақада чемпионликни қўлга киритди. Бироқ Роналдунинг йил охирларида кўрсатган фантастик ўйинлари оқибатида у «Олтин тўп»дан бебаҳра қолди. Франк сўровномада ҳаттоки иккинчи ўринни ҳам қўлга кирита олмади. Бунга унинг Роналду ва Мессичалик машҳур эмаслиги ҳам сабабчи бўлган эди. Франк ранжимаса ҳам бўлаверади. Ҳар ҳолда у ўша йили Европанинг энг яхши футболчисига айланган эди.

Ибрагимович
Бу футболчи ҳеч қачон «Олтин тўп»га даъвогарлар учлигига кирмаган. Лекин сўнгги 5 мавсум мобайнида ушбу мукофотга лойиқ тарзда ўйин намойиш қилди. Златан 2013-йили учликдан жой олиши мумкин эди. Бироқ терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқа олмагани унга панд берди. Ибра дунёнинг энг кучли футболчиси бўлиш учун «Олтин тўп»ни ютиш шарт эмас деб ҳисоблайди.

Давоми бор...

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:33, 30.11.2015.
Ўқилди: 3926 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.