"Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс бир кун келиб АҚШ чемпионатига ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
“АҚШда футбол даражаси ўсиб бормоқда. Бир кун келиб мен ҳам ушбу чемпионатга ўтишим мумкин. Мен “Порту” билан 3 йиллик шартнома имзолаганман. Шартномам тугагунига қадар бу ерда тўп сурмоқчиман. Тўғри, хатоларга ҳам йўл қўяпман. Аммо хатоларни унутиб, олдинга интилиш керак”, - дейди Касильяс.