«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг клуб таркибидаги кучли рақобат ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Клубда ҳеч бир футболчи учун асосий таркибдаги жой кафолатланмаган. Гарчи ўйинчилар ҳар бир баҳсда бошланғич таркибга киришни исташсада, бунинг учун юқори даражадаги тайёргарликка эга бўлиш кераклигини барча футболчилар яхши англашади”, - дейди Стерлинг.